Search

Юртдан юртга қадам ташлаб пайҳон этажак
Юнон шони – улкан Колосс сингари тугул,
Денгиз чайган кун ботишда айрича буткул
Гулхан тутган мағрур аёл шоён туражак.
Гулхандаги ўт – яшин-са, аёлнинг оти
Мусофирлар Онасидир. Қўлдаги маёқ
Хуш келибсиз! – дея порлар, кўзи ҳамма ёқ
Майин боқар, гўё кўрфаз милтироқ ўти…
“Қадим ўлка, – деб чорлайди, – шукуҳингни тут!”
Сукут лаб дер: “Бер ҳорғину мискинларингни,
Озод нафас истаган бетаскинларингни,
Соҳилингдан қувилгану бўлганни унут…
Уйсизларни юбор менга, саёқ юрганни,
Зар эшикни очиб қучай қисмат урганни!”